×

الروم

Оят 56

Мухтасар тафсир

وَقَالَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ وَٱلْإِيمَـٰنَ لَقَدْ لَبِثْتُمْ فِى كِتَـٰبِ ٱللَّهِ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْبَعْثِ ۖ فَهَـٰذَا يَوْمُ ٱلْبَعْثِ وَلَـٰكِنَّكُمْ كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴿٥٦﴾

Аллоҳ пайғамбарлар ва фаришталарга илм ато этган. Улар дедилар: "Аллоҳ Лавҳул-маҳфузда ёзиб қўйганидек, яратилган кунингиздан то ўзингиз инкор этаётган қайта тирилиш кунига қадар турдингизлар. Мана, ўша қайта тирилиш куни келди. Лекин унинг юз беришини билмаган эдингиз. Шунинг учун уни инкор қилгандингиз".