Мухтасар тафсир
وَيَوْمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يُقْسِمُ ٱلْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا۟ غَيْرَ سَاعَةٍ ۚ كَذَٰلِكَ كَانُوا۟ يُؤْفَكُونَ ﴿٥٥﴾
Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар қабрларида бир соатгина турганларига қасам ичадилар. Қабрда қанча турганларини билмаганларидек, бу дунёда ҳам ҳақни билишдан ўгирилиб олган эдилар.