×

الروم

Оят 57

Мухтасар тафсир

فَيَوْمَئِذٍ لَّا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مَعْذِرَتُهُمْ وَلَا هُمْ يُسْتَعْتَبُونَ ﴿٥٧﴾

Аллоҳ ҳамма халойиқни ҳисоб-китоб учун қайта тирилтирган кунда золимларга тўқиган баҳоналари фойда бермайди. Улардан тавба қилиб, ҳаққа қайтиб, Аллоҳни рози қилиш каби ишлар талаб этилмайди. Чунки у пайтда бундай ишларнинг вақти ўтиб кетган бўлади.