Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَـٰبَ وَقَفَّيْنَا مِنۢ بَعْدِهِۦ بِٱلرُّسُلِ ۖ وَءَاتَيْنَا عِيسَى ٱبْنَ مَرْيَمَ ٱلْبَيِّنَـٰتِ وَأَيَّدْنَـٰهُ بِرُوحِ ٱلْقُدُسِ ۗ أَفَكُلَّمَا جَآءَكُمْ رَسُولٌۢ بِمَا لَا تَهْوَىٰٓ أَنفُسُكُمُ ٱسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقًا كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقًا تَقْتُلُونَ ﴿٨٧﴾
Мусога Тавротни бериб, ортидан бир неча пайғамбарларни эргаштирдик. Ийсо ибн Марямга эса ўликларни тирилтириш, туғма кўр ва моховларни даволаш каби пайғамбарлигини тасдиқловчи оят-аломатларни ато этдик ва уни Жаброил алайҳиссалом билан қўллаб-қувватладик. Эй Бани Исроил, сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳавойи нафсингизга тўғри келмайдиган ҳукмларни олиб келганида кибрланиб, улардан бир гуруҳини ёлғончига чиқариб, бошқасини эса ўлдириб юбораверасизларми?