Мухтасар тафсир
أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ ٱشْتَرَوُا۟ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا بِٱلْـَٔاخِرَةِ ۖ فَلَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ ٱلْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ ﴿٨٦﴾
Фонийни боқийдан афзал билиб, охиратини дунёсига алиштириб юборганлар ана ўшалар. Охиратда уларнинг азоби енгиллатилмайди, уларга ҳеч ким ёрдам ҳам бера олмайди!