×

البقرة

Оят 88

Мухтасар тафсир

وَقَالُوا۟ قُلُوبُنَا غُلْفٌۢ ۚ بَل لَّعَنَهُمُ ٱللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلًا مَّا يُؤْمِنُونَ ﴿٨٨﴾

Яҳудийларнинг Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмасликларига ҳужжатлари "Қалбларимиз қулфланган, сен айтаётган гаплар уларга етиб бормайди, улар тушунмайдилар", деган гаплари бўлган. Аслида эса ҳолат ундай эмас. Аслида, Аллоҳ уларни кофирликлари туфайли Ўз раҳматидан қувган эди. Шу боис улар, Аллоҳ нозил қилган ваҳийнинг жуда оз қисмигагина иймон келтиргандилар.