×

التوبة

Оят 55

Мухтасар тафсир

فَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَٰلُهُمْ وَلَآ أَوْلَـٰدُهُمْ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُعَذِّبَهُم بِهَا فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿٥٥﴾

Эй Пайғамбар, мунофиқларнинг бойлиги ва болалари кўзингизга чиройли кўринмасин. Улар учун бу неъматларнинг оқибати вой бўлади. Аллоҳ уларга шу дунёда ҳам мол-дунё тўплашни машаққат, кулфат қилиб беради. То кофир ҳолида жони чиқиб кетгунига қадар шу алфозда давом этаверадилар. Оқибатда эса кофирлиги туфайли дўзахнинг тубида абадий қоладилар.