×

التوبة

Оят 54

Мухтасар тафсир

وَمَا مَنَعَهُمْ أَن تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَـٰتُهُمْ إِلَّآ أَنَّهُمْ كَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ وَبِرَسُولِهِۦ وَلَا يَأْتُونَ ٱلصَّلَوٰةَ إِلَّا وَهُمْ كُسَالَىٰ وَلَا يُنفِقُونَ إِلَّا وَهُمْ كَـٰرِهُونَ ﴿٥٤﴾

Уларнинг инфоқ-эҳсонлари қабул қилинишига уч нарса монеълик қилди: Аллоҳ ва Пайғамбарига куфр келтирганлари, намозга дангасалик қилганлари ва мол-дунёларини ихтиёрий тарзда эмас, ёқтирмасдан, ўлганининг кунидан сарфлаганлари. Чунки улар намозларидан ҳам, инфоқ-эҳсонларидан ҳам савоб умид қилмайдилар.