Мухтасар тафсир
هُوَ ٱلَّذِى جَعَلَ لَكُمُ ٱلْأَرْضَ ذَلُولًا فَٱمْشُوا۟ فِى مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا۟ مِن رِّزْقِهِۦ ۖ وَإِلَيْهِ ٱلنُّشُورُ ﴿١٥﴾
Аллоҳ таоло ер юзини яшашингиз учун енгил ва қулай қилиб қўйган Зотдир. Бас, ернинг ҳар тарафларида кезинглар ва унда Аллоҳ ҳозирлаб қўйган ризқлардан тановул қилинглар. Ҳисоб-китоб ва жазо учун қайта тирилиб борар жойингиз ёлғиз Унинг ҳузуридадир.