Мухтасар тафсир
أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ ٱللَّطِيفُ ٱلْخَبِيرُ ﴿١٤﴾
Барча махлуқотларни яратган Зот энг махфий сирларни ҳам билмайди деб ўйлайсизми? У бандаларининг энг нозик сирларидан воқиф, ишларидан Хабардордир. Ҳеч нарса У Зотдан махфий қолмайди.