×

المجادلة

Оят 14

Мухтасар тафсир

أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ تَوَلَّوْا۟ قَوْمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيْهِم مَّا هُم مِّنكُمْ وَلَا مِنْهُمْ وَيَحْلِفُونَ عَلَى ٱلْكَذِبِ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ﴿١٤﴾

Мунофиқларга қаранг, эй Пайғамбар алайҳиссалом, қилган гуноҳлари ва куфрлари сабабли Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудийларга дўст бўлиб олибдилар. Улар мўминлардан ҳам, яҳудийлардан ҳам эмаслар. Аросатда қолган сарсонлардир. Яна: ”Бизлар мусулмонлармиз, яҳудийларга мусулмонларнинг хабарларини етказмадик”, деб ёлғон қасам ичадилар.