×

المجادلة

Оят 13

Мухтасар тафсир

ءَأَشْفَقْتُمْ أَن تُقَدِّمُوا۟ بَيْنَ يَدَىْ نَجْوَىٰكُمْ صَدَقَـٰتٍ ۚ فَإِذْ لَمْ تَفْعَلُوا۟ وَتَابَ ٱللَّهُ عَلَيْكُمْ فَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِيعُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ ۚ وَٱللَّهُ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ ﴿١٣﴾

”Пайғамбар алайҳиссалом билан суҳбатлашишдан олдин садақа берсак, камбағал бўлиб қоламиз”,- деб қўрқдингларми?! Бу буйруқни бажармаган бўлсангизлар ҳам Аллоҳ таоло сизларни кечирди. Чунки У Зот буни қилмасликка Ўзи рухсат берган. Энди тақво қилиб, намозни тўла-тўкис адо қилинглар, молларингизнинг закотини беринглар, Аллоҳ ва Расулига итоат этинглар. Аллоҳ таоло барча ишларингиздан хабардордир. Амалларингиздан бирон нарса У Зотдан махфий қолмас. Сизларга яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофот берур.