×

المائدة

Оят 8

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ كُونُوا۟ قَوَّٰمِينَ لِلَّهِ شُهَدَآءَ بِٱلْقِسْطِ ۖ وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَـَٔانُ قَوْمٍ عَلَىٰٓ أَلَّا تَعْدِلُوا۟ ۚ ٱعْدِلُوا۟ هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَىٰ ۖ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ ﴿٨﴾

Эй Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтирганлар, Аллоҳ учун Аллоҳнинг ҳақларини адо этингиз ва жабр қилмасдан адолат билан гувоҳлик берингиз. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка олиб бориб қўймасин. Дўстга ҳам, душманга ҳам адолатли бўлиш маъқул, мақбул ва матлуб ишдир. Ҳар иккисига адолат қилингиз. Зеро, адолат Аллоҳдан тақво қилишга яқин бўлса, адолатсизлик Аллоҳга қарши иш қилиш тарафидадир. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардордир. Бирон амалингиз У Зотдан яширин қолмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.