×

المائدة

Оят 7

Мухтасар тафсир

وَٱذْكُرُوا۟ نِعْمَةَ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمِيثَـٰقَهُ ٱلَّذِى وَاثَقَكُم بِهِۦٓ إِذْ قُلْتُمْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۖ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٧﴾

Аллоҳнинг сизларга берган неъматини - сизларни Исломга ҳидоят қилиб қўйганини эслангиз. Сизлардан олган аҳдини эслангиз. Ўшанда Пайғамбар алайҳиссаломга байъат берган пайтингизда: "Гапингни эшитдик ва фармонингга итоат этдик", дея қийинчиликда ҳам, осонликда ҳам қулоқ солиш ва итоат этишга сўз бергандингиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз. Аллоҳ қалблардаги яширин сирларни ҳам Билгувчидир. Ҳеч нарса У Зотдан махфий қололмас.