×

سبأ

Оят 42

Мухтасар тафсир

فَٱلْيَوْمَ لَا يَمْلِكُ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ نَّفْعًا وَلَا ضَرًّا وَنَقُولُ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ذُوقُوا۟ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّتِى كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ ﴿٤٢﴾

Тўпланиш ва ҳисоб-китоб кунида сохта худолар ўзларининг бандаларига фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган кимсаларга шундай деймиз: "У дунёда дўзах азобини ёлғонга чиқарган эдингизлар. Мана, энди уни татинглар".