×

سبأ

Оят 41

Мухтасар тафсир

قَالُوا۟ سُبْحَـٰنَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم ۖ بَلْ كَانُوا۟ يَعْبُدُونَ ٱلْجِنَّ ۖ أَكْثَرُهُم بِهِم مُّؤْمِنُونَ ﴿٤١﴾

Фаришталар дедилар: "Сен Пок ва Муқаддассан! Улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Биз билан улар орасида ҳеч қандай дўстлик бўлган эмас. Аксинча, мушриклар шайтонларга ибодат қилардилар. Уларни фаришта деб хаёл қилардилар-да, Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилардилар. Кўплари ўшаларга ишонардилар".