Мухтасар тафсир
يَعْمَلُونَ لَهُۥ مَا يَشَآءُ مِن مَّحَـٰرِيبَ وَتَمَـٰثِيلَ وَجِفَانٍ كَٱلْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَـٰتٍ ۚ ٱعْمَلُوٓا۟ ءَالَ دَاوُۥدَ شُكْرًا ۚ وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِىَ ٱلشَّكُورُ ﴿١٣﴾
Жинлар Сулаймонга масжидлар, қасрлар, ҳайкаллар, ҳовуздек катта лаганлар, қимирламай турадиган мустаҳкам, вазмин қозонлар каби истаган нарсасини ясаб берардилар. Уларга дедик: "Эй Довуд хонадони, Аллоҳ сизларга ато этган неъматларга шукр қилинглар. Бандаларим орасида берган неъматларимга шукр қиладиганлари кам".