Мухтасар тафсир
وَلِسُلَيْمَـٰنَ ٱلرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ ۖ وَأَسَلْنَا لَهُۥ عَيْنَ ٱلْقِطْرِ ۖ وَمِنَ ٱلْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِۦ ۖ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ ﴿١٢﴾
Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга шамолни бўйсундириб қўйдик. Унинг эсиши эрталаб бир ойлик масофа, кечқурун ҳам бир ойлик масофа. Сулаймонга мисни ҳам оқизиб қўйдик. Токи, ундан истаган нарсасини ясай олсин. Унга жинларни ҳам бўйсундириб қўйдик. Парвардигорларининг амри билан унинг қўл остида ишлайдилар. Қайси бир жин Бизнинг амримизга итоатсизлик қилса, унга ловуллаб ёнаётган ўт азобидан тотдирамиз.