Мухтасар тафсир
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِـَٔايَـٰتِ رَبِّهِۦ ثُمَّ أَعْرَضَ عَنْهَآ ۚ إِنَّا مِنَ ٱلْمُجْرِمِينَ مُنتَقِمُونَ ﴿٢٢﴾
Аллоҳнинг оятлари билан насиҳат қилинганда унга қулоқ солмасдан, юз ўгириб кетган одамдан кўра золимроқ одам йўқ. Биз Аллоҳнинг оятларидан юз ўгириб, куфру маъсиятлар лойига ботган бадбахтлардан албатта интиқом олурмиз.