Мухтасар тафсир
وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنَ ٱلْعَذَابِ ٱلْأَدْنَىٰ دُونَ ٱلْعَذَابِ ٱلْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٢١﴾
Анави ҳақни тан олмайдиган ва Аллоҳга итоатсизлик қиладиган бадбахтларга Қиёматдаги улуғ азобдан олдин шу дунёнинг ўзида бало ва машаққатларни тотдирамиз. Шоядки, тавба қилиб, итоат қилишга қайтсалар.