Мухтасар тафсир
يَـٰبُنَىَّ أَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ وَأْمُرْ بِٱلْمَعْرُوفِ وَٱنْهَ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَٱصْبِرْ عَلَىٰ مَآ أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ ٱلْأُمُورِ ﴿١٧﴾
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар, ўзингга етган мусибатга сабр қил. Мана шу ишлар азму қарор қилишга лойиқ ишлардир. Улар ихтиёрий ишлар эмас. Уларни бажаришга буюрилгансан.