×

لقمان

Оят 16

Мухтасар тафсир

يَـٰبُنَىَّ إِنَّهَآ إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِى صَخْرَةٍ أَوْ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ أَوْ فِى ٱلْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا ٱللَّهُ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ ﴿١٦﴾

Эй ўғилчам, яхшилик бўлсин, ёмонлик бўлсин, бир хардал уруғидек бўлсин, у ҳеч ким кўрмайдиган бир тош ичида бўлсин ё осмонларда бўлсин ёки ерда бўлсин, Аллоҳ уни Қиёмат куни келтиради. Кейин бандага ўша ишига яраша жазо ёки мукофотини беради. Аллоҳ энг майда, нозик ишлардан ҳам Хабардор, Латиф - нарсаларнинг моҳиятини жуда яхши биладиган Огоҳ Зотдир.