×

آل عمران

Оят 78

Мухтасар тафсир

وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُۥنَ أَلْسِنَتَهُم بِٱلْكِتَـٰبِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ ٱلْكِتَـٰبِ وَمَا هُوَ مِنَ ٱلْكِتَـٰبِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ﴿٧٨﴾

Яҳудлардан бир тоифаси Аллоҳ тарафидан нозил қилинган Тавротда йўқ гапларни тилларини буриб ўқийдилар. Бошқалар уларни Тавротни ўқияпти, деб гумон қилишлари учун шундай қиладилар. Аслида эса у Тавротдан эмас, балки уларнинг ёлғонлари ва Аллоҳга қилган бўҳтонларидир. Ўқиётганларимиз Аллоҳ тарафидан нозил қилинган, дейдилар. Аслида эса у Аллоҳ тарафидан эмас. Улар Аллоҳ ҳақида билиб туриб ёлғон гапирадилар.