×

آل عمران

Оят 77

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ ٱللَّهِ وَأَيْمَـٰنِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا أُو۟لَـٰٓئِكَ لَا خَلَـٰقَ لَهُمْ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ ٱللَّهُ وَلَا يَنظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٧٧﴾

Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларини юбориб, Ўз китобида нозил қилган ҳукмларига амал қилиш ҳақидаги фармонини ва берган аҳдларини дунёнинг арзимас матосига алмаштирадиганлар учун охират савобидан ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан уларни хурсанд қиладиган тарзда гаплашмайди, уларга раҳмат назари билан қарамайди, уларни куфру маъсиятлардан покламайди ва улар учун аламли азоб бордир.