×

آل عمران

Оят 73

Мухтасар тафсир

وَلَا تُؤْمِنُوٓا۟ إِلَّا لِمَن تَبِعَ دِينَكُمْ قُلْ إِنَّ ٱلْهُدَىٰ هُدَى ٱللَّهِ أَن يُؤْتَىٰٓ أَحَدٌ مِّثْلَ مَآ أُوتِيتُمْ أَوْ يُحَآجُّوكُمْ عِندَ رَبِّكُمْ ۗ قُلْ إِنَّ ٱلْفَضْلَ بِيَدِ ٱللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَآءُ ۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ ﴿٧٣﴾

Яна дедилар: "Динингизга тобе бўлганларнигина тасдиқ этинглар". Эй Пайғамбар, айтинг: "Ҳақ сари ҳидоят сизларнинг бошқалар ҳам сизлардек фазилатли бўлишидан ёки Парвардигорингиз қошида сизларга қарши ҳужжат келтириб қолишидан қўрқиб қилаётган саркашлигингизу ёлғонларингиз билан эмас, Аллоҳнинг рушду ҳидояти ила бўлур". Эй Пайғамбар, айтинг: "Фазл Аллоҳнинг қўлидадир. Уни Ўзи истаган бандасига ато этур. У Зотнинг фазли бир умматга тегиб, бошқасига тегмай қолмас. Аллоҳ фазли кенг ва фазлига ким ҳақли эканини биладиган Зотдир.