×

آل عمران

Оят 72

Мухтасар тафсир

وَقَالَت طَّآئِفَةٌ مِّنْ أَهْلِ ٱلْكِتَـٰبِ ءَامِنُوا۟ بِٱلَّذِىٓ أُنزِلَ عَلَى ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَجْهَ ٱلنَّهَارِ وَٱكْفُرُوٓا۟ ءَاخِرَهُۥ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٧٢﴾

Яҳудларнинг бир тўда олимлари шундай дедилар: "Мўминларга нозил қилинган Қуръонга куннинг аввалида юзаки иймон келтириб, куннинг охирида яна қайта куфр келтиринглар, шоядки, мўминлар шу ишингиздан таъсирланиб, булар Аллоҳнинг китобини биздан кўра яхшироқ билишади, деган ўй билан динлари ҳақида шубҳалана бошласалар ва муртад бўлсалар.