Мухтасар тафсир
يَوْمَ يَرَوْنَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ لَا بُشْرَىٰ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُجْرِمِينَ وَيَقُولُونَ حِجْرًا مَّحْجُورًا ﴿٢٢﴾
Кофирлар ўлим пайтида, барзах ҳаётида, қайта тирилиб, ҳисоб учун олиб кетилаётганларида ва дўзахга кираётганларида фаришталарни кўрадилар. У пайтларда мўминлардан фарқли ўлароқ, уларга ҳеч бир хушхабар бўлмас. Фаришталар уларга шундай дейдилар: "Энди сизларга Аллоҳ тарафидан хушхабар бўлиши мутлақо ҳаром".