Мухтасар тафсир
وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَآءَنَا لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْنَا ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ أَوْ نَرَىٰ رَبَّنَا ۗ لَقَدِ ٱسْتَكْبَرُوا۟ فِىٓ أَنفُسِهِمْ وَعَتَوْ عُتُوًّا كَبِيرًا ﴿٢١﴾
Биз билан учрашишдан умидвор бўлмайдиган ва азобимиздан қўрқмайдиган кофирлар: "Аллоҳ бизга фаришталарни туширганида эди ва улар Муҳаммаднинг рост гапираётганини айтганларида эди ёки Парвардигоримизни ўз кўзларимиз билан кўрганимизда эди ва У бизга гапирганида эди", дедилар. Улардаги кибр уларни иймондан тўсадиган даражада катта. Улар нонкўрлик қилиш ва ҳаддан ошиш борасида мана шу гапни айтишгача бордилар.