Мухтасар тафсир
وَلَئِنْ أَطَعْتُم بَشَرًا مِّثْلَكُمْ إِنَّكُمْ إِذًا لَّخَـٰسِرُونَ ﴿٣٤﴾
Ўзингизга ўхшаган бир одамга итоат қиладиган бўлсангиз, аниқ зарар кўрасиз. Чунки худоларингизни ташлаб, унга итоат қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Ўзингиздан ортиқ жойи йўқ одамга эргашишдан не наф?