Мухтасар тафсир
وَقَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَكَذَّبُوا۟ بِلِقَآءِ ٱلْـَٔاخِرَةِ وَأَتْرَفْنَـٰهُمْ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا مَا هَـٰذَآ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يَأْكُلُ مِمَّا تَأْكُلُونَ مِنْهُ وَيَشْرَبُ مِمَّا تَشْرَبُونَ ﴿٣٣﴾
Қавми орасидаги Аллоҳга куфр келтирган, охиратни ва ундаги савобу жазони инкор қиладиган, шу дунёда Биз ато этган неъматларга керилиб, ҳаддидан ошган зодагонлар ўзларининг тобелари ва оммага шундай дедилар: "Бу ҳам худди сизларга ўхшаган бир инсон, холос. Сизлар ейдиган нарсадан ейди. Сизлар ичадиган нарсадан ичади. Пайғамбар бўладиган даражада унинг сизлардан ортиқ жойи йўқ".