Мухтасар тафсир
ٱلْمُلْكُ يَوْمَئِذٍ لِّلَّهِ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ ۚ فَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فِى جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِيمِ ﴿٥٦﴾
Қиёмат куни, анавиларга ваъда қилинган азоб келадиган куни ҳукм ёлғиз Аллоҳники бўлади. Ҳеч ким У Зот билан талашиб-тортиша олмайди. Аллоҳ мўминлар билан кофирлар орасини ажрим қилади. Ҳар бирининг муносиб жазо ёки мукофотини беради. Аллоҳга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотлар улкан савобга ноил бўлиб, ноз-неъматларга тўла абадий жаннатларга киради.