Мухтасар тафсир
وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ فِى مِرْيَةٍ مِّنْهُ حَتَّىٰ تَأْتِيَهُمُ ٱلسَّاعَةُ بَغْتَةً أَوْ يَأْتِيَهُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَقِيمٍ ﴿٥٥﴾
Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарини ёлғончига чиқарганлар эса то туйқусдан қиёмат келиб қолгунига қадар ёки ҳеч қандай раҳмат ҳам, яхшилик ҳам қолмайдиган қисир кун келгунига қадар Аллоҳ нозил қилган Қуръон ҳақида шубҳаланишда давом этаверадилар.