Мухтасар тафсир
وَيَزِيدُ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ٱهْتَدَوْا۟ هُدًى ۗ وَٱلْبَـٰقِيَـٰتُ ٱلصَّـٰلِحَـٰتُ خَيْرٌ عِندَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ مَّرَدًّا ﴿٧٦﴾
Залолатдагиларнинг залолати ортиб боравергани муқобилида иймон ва тоат сари йўл топганларнинг ҳидояти ҳам ортиб бораверади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг наздида абадий саодатга элтадиган яхши амаллар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам яхшироқдир.