×

مريم

Оят 75

Мухтасар тафсир

قُلْ مَن كَانَ فِى ٱلضَّلَـٰلَةِ فَلْيَمْدُدْ لَهُ ٱلرَّحْمَـٰنُ مَدًّا ۚ حَتَّىٰٓ إِذَا رَأَوْا۟ مَا يُوعَدُونَ إِمَّا ٱلْعَذَابَ وَإِمَّا ٱلسَّاعَةَ فَسَيَعْلَمُونَ مَنْ هُوَ شَرٌّ مَّكَانًا وَأَضْعَفُ جُندًا ﴿٧٥﴾

Эй Пайғамбар, айтинг: "Ким адашиб юраверса, Аллоҳ унга муҳлат беради-да, баттар адашаверади. Бу иш то уларга ваъда қилинган нарса ё шу дунёнинг ўзидаги азоб ва ё Қиёматга олиб қўйилган жазо эканини кўриб қолгунларига қадар давом этаверади. Ана ўшанда кўзлари мошдек очилиб, кимнинг мартабаси пастроқ, кимнинг мададкорлари ожизроқ эканини билиб оладилар. Ўзлариникими ёки мўминларникими?