×

الإسراء

Оят 106

Мухтасар тафсир

وَقُرْءَانًا فَرَقْنَـٰهُ لِتَقْرَأَهُۥ عَلَى ٱلنَّاسِ عَلَىٰ مُكْثٍ وَنَزَّلْنَـٰهُ تَنزِيلًا ﴿١٠٦﴾

Қуръонни одамларга аста-аста, шошилмай ўқиб беришингиз учун бўлакларга ажратдик, тафсилоти билан баён қилдик ва уни бўлиб-бўлиб нозил қилдик. Токи, уни тушуниш, тадаббур қилиш имкони бўлсин. Уни ҳодисалар ва ҳолатларга қараб, ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган қилиб, ҳақ йўлни кўрсатиб берадиган қилиб нозил қилдик.