Мухтасар тафсир
وَبِٱلْحَقِّ أَنزَلْنَـٰهُ وَبِٱلْحَقِّ نَزَلَ ۗ وَمَآ أَرْسَلْنَـٰكَ إِلَّا مُبَشِّرًا وَنَذِيرًا ﴿١٠٥﴾
Бу Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақ ила нозил қилдик ва ҳеч бир ўзгаришсиз ҳақ ила нозил бўлди. Эй Пайғамбар, Биз сизни тақводорларга жаннат хушхабарини элтишингиз, осийлар ва кофирларни эса дўзахдан огоҳлантиришингиз учунгина юбордик.