×

إبراهيم

Оят 5

Мухтасар тафсир

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَـٰتِنَآ أَنْ أَخْرِجْ قَوْمَكَ مِنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ وَذَكِّرْهُم بِأَيَّىٰمِ ٱللَّهِ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ ﴿٥﴾

Биз Мусони пайғамбар қилиб юбордик. Ҳақ эканига, Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар эканига далолат қилувчи оятлар билан уни қўллаб-қувватладик. Унга қавмини куфру жаҳолатдан иймону маърифатга олиб чиқишни ҳамда одамларга Аллоҳ неъматлар ато этган кунларни эслатишни амр этдик. Ўша кунларда Аллоҳнинг ягона ҳақ илоҳ эканига, куч-қудрати буюклигига, мўминларга нақадар беҳисоб неъматлар ато этганига очиқ далолатлар бор. Бу далолатларни Аллоҳга итоат қилиш йўлидаги машаққатларга сабр қиладиган ва У Зот ато этган неъматларга шукр этадиган кишиларгина илғай оладилар.