Мухтасар тафсир
وَمَآ أَرْسَلْنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِۦ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ ۖ فَيُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِى مَن يَشَآءُ ۚ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٤﴾
Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан юбордик. Токи, Аллоҳ тарафидан юборилган ҳукмларни баён қилиши енгил бўлсин. Биз пайғамбарни одамларни иймонга мажбурлаш учун юбормадик. Зеро, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни Ўз адли ила адаштиради ва Ўзи хоҳлаган одамни Ўз фазли ила тўғри йўлга солади. У ҳаммадан Ғолиб ҳамда ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.