×

يوسف

Оят 54

Мухтасар тафсир

وَقَالَ ٱلْمَلِكُ ٱئْتُونِى بِهِۦٓ أَسْتَخْلِصْهُ لِنَفْسِى ۖ فَلَمَّا كَلَّمَهُۥ قَالَ إِنَّكَ ٱلْيَوْمَ لَدَيْنَا مَكِينٌ أَمِينٌ ﴿٥٤﴾

Юсуфнинг бегуноҳлиги ва билимдонлиги аён бўлгач, подшоҳ аъёнларига деди: «Уни ҳузуримга олиб келинглар, ўзимнинг хос кишиларимдан қилиб оламан». Уни олиб келдилар. Подшоҳ у билан гаплашиб, оқил ва доно эканини билгач: «Эй Юсуф, сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли одамга айландинг», деди.