×

يوسف

Оят 53

Мухтасар тафсир

وَمَآ أُبَرِّئُ نَفْسِىٓ ۚ إِنَّ ٱلنَّفْسَ لَأَمَّارَةٌۢ بِٱلسُّوٓءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّىٓ ۚ إِنَّ رَبِّى غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴿٥٣﴾

Азизнинг хотини гапини давом эттириб шундай деди: "Мен ўзимни оқламоқчи бўлаётганим йўқ. Чунки инсон нафси кўп ҳолларда ёмонликка буюради. Нафс ўзи истаган нарсага мойил бўлаверади. Ундан тийилиш эса осон кечмайди. Фақат Аллоҳ раҳм қилган ҳолатларгина бундан мустасно. Албатта, Парвардигорим тавба қилган бандасини Кечиргувчи, Меҳрибон Зотдир".