>

Алоуддин Мансур — 86

4:45 Ҳолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши билгувчидир. Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир.

4:46 Яҳудий бўлганлар орасида шундайлари борки, улар (Таврот китобида бўлган Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ҳақидаги) Аллоҳнинг сўзини ўз ўрнидан ўзгартирадилар ва тилларини буриб, динга жароҳат етказиш ғаразида: «Тингладик ва бош тортдик. Қулоқ сол, эшитмай қолгур! (Роино) Бизга боқ», дейдилар. Агар улар «Тингладик ва буйинсундик. Бизни ҳам тинглаб, (унзурно) бизга ҳам назар қилиб тур», деганларида ўзлари учун яхшироқ ва туғрироқ бўлур эди. Лекин улар куфрлари сабабли Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлганлар. Бас, уларнинг камдан-камлари иймон келтирадилар.[9]

4:47 Эй Китоб берилган кимсалар, юзларни бузиб тескарисига айлантириб юборишимиздан илгари ёки уларни «Шанба эгаларини» лаънатлаганимиздек лаънатлашимиздан (яъни, маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйишимиздан) илгари сизлардаги нарса (Таврот)ни тасдиқлаган ҳолда нозил қилган Китобимиз (Қурьон)га иймон келтирингиз. Аллоҳнинг амр-фармони шубҳасиз, адо қилингусидир.

4:48 Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди.

4:49 (Эй Мҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни поклагувсидир. Ва уларга қилчалик зулм қилинмас.

4:50 Уларнинг («Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз», деб) Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиётганларини кўринг. Мана шунинг ўзи етарли очиқ гуноҳдир.

4:51 Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра туғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?