Алоуддин Мансур — 603
109:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Эй кофирлар!
109:2 Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман.
109:3 Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
109:4 Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман.
109:5 Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
109:6 Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»
110:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;
110:2 Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;
110:3 Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир.[1]
111:1 Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!
111:2 Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!
111:3 Яқинда у (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!
111:4 Ва унинг ўтин орқалаган хотини,
111:5 — бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!)[1]