Алоуддин Мансур — 602
106:1 Қурайшга осон қилиб қўйилгани
106:2 — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина;
106:3 Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!
106:4 У зот уларни очлиқдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди.[1]
107:1 Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми?
107:2 Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган,
107:3 Ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.[1]
107:4 Бас, «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки,
107:5 Улар намозларини «унутиб» қўядиган кимсалардир.
107:6 Улар риёкорлик қиладиган;
107:7 Ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!
108:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик.
108:2 Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!
108:3 Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!