Алоуддин Мансур — 601
103:1 Аср (вақти)га қасамки,
103:2 (Барча) инсон зиён-бахтсизликдадир.
103:3 Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).
104:1 Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.
104:2 У (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир.
104:3 У (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, (деб ўйлаб юрган кимсадир).
104:4 Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур!
104:5 (Эй инсон), чилпарчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
104:6 (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки,
104:7 (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!
104:8 Албатта (у олов) уларнинг (кофирларнинг) устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво қилур)!
104:9 (У кофирлар жаҳаннамда) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида (бўлурлар).
105:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?
105:2 У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини баробод қилмадими?
105:3 У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбориб,
105:4 Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган (қушларни юбориб),
105:5 Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди![1]