>

Алоуддин Мансур — 599

98:6 Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар.

98:7 Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар.

98:8 Парвардигорлари ҳузуридаги уларнинг жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир.

99:1 Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;

99:2 Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю-дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида;

99:3 Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга) нима бўлди ўзи?», деб қолганида;

99:4 Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар!

99:5 Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюр)гани сабабли (ўз хабарларини сўзлар!)[1]

99:6 Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!

99:7 Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.

99:8 Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!

100:1 (Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;

100:2 (Чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (от)ларга қасам;

100:3 Тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган (от)ларга қасам;

100:4 Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб;

100:5 Шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;