Алоуддин Мансур — 597
94:3 У елкангизни эзиб турган оғир (юкингизни олиб қўйдик).[1]
94:4 Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик.[2]
94:5 Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.
94:6 Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.[3]
94:7 Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон сиз (кишиларни Ҳақ йўлга даъват қилишдан ва бошқа дунёвий ҳожатлардан — ишлардан) фориғ бўлсангиз (ўрнингиздан) туринг.
94:8 Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!
95:1 Анжирга қасам, зайтунга қасам;
95:2 (Аллоҳ таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам;
95:3 Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи Мукаррама)га қасамки;
95:4 Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.
95:5 Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик.
95:6 Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
95:7 Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?!
95:8 Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида энг одил ҳукм қилгувчидир).
96:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!
96:2 У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир).
96:3 Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир.
96:4 У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган Зотдир.
96:5 У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.[1]
96:6 Дарҳақиқат, (кофир) инсон албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар.
96:7 Ўзини бой-беҳожат кўргач, (албатта туғёнга тушар).
96:8 (Эй инсон), албатта ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир! (Ўшанда бу туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир)!
96:9 (Эй инсон), тўсувчи кимсани кўрдингми?!
96:10 Бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни) (намозидан тўсадиган кимсани кўрдингми?!)
96:11 Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса,
96:12 Ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса, (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)?