Алоуддин Мансур — 591
86:1 Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,
86:2 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз.
86:3 (У) учар юлдуздир.
86:4 Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта) бордир.
86:5 Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!
86:6 У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!
86:7 (Эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан (отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!)
86:8 Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ) уни қайта тирилтиришга қодирдир.
86:9 Сирлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида (қайта тирилтиришга қодирдир).
86:10 Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас![1]
86:11 Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир) эгаси бўлмиш осмонга қасам;
86:12 (Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун, ўт-ўлан) эгаси бўлмиш Ерга қасамки,
86:13 Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.
86:14 У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.
86:15 Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.
86:16 Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).
86:17 Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни, сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!
87:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг!
87:2 У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган Зотдир.
87:3 У (ҳар бир нарса учун муносиб йўлни) белгилаб, (у нарсани ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган Зотдир.
87:4 У ўт-ўланни ундириб чиқариб,
87:5 сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган Зотдир.
87:6 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизни (Жаброил фаришта воситасида Қуръон) қироат қилдирурмиз. Бас, сиз (бирон оят)ни унутмассиз.
87:7 Аллоҳнинг Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқа (бирон оятни унутмассиз). Албатта У зот ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билиб турур.
87:8 Биз сизни осон (Динга) муваффақ қилурмиз.[1]
87:9 Бас, агар панд-насиҳат фойда берса (кишиларга) панд-насиҳат қилинг! (Яъни, насиҳат кор қилмайдиган кимсаларга сўзингизни исроф қилманг!
87:10 (Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак.