>

Алоуддин Мансур — 588

83:5 Улуғ бир Кунда —

83:6 — Барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида (қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!)

83:7 Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)! Чунки (бундай) фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлур!

83:8 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?

83:9 (У) битилган китобдир.[1]

83:10 У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

83:11 Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир!

83:12 У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер!

83:13 Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер.

83:14 Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир![2]

83:15 Ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилгувчидирлар. (яъни, Парвардигорнинг дийдорига етиш уларга ҳеч насиб қилмагай)!

83:16 Сўнгра шак-шубҳасиз, улар дўзахга киргувчидирлар.

83:17 Сўнгра (уларга): «Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарса — азобдир», дейилур.

83:18 Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари шак-шубҳасиз, Иллийюндадир.

83:19 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Иллийюн нима эканини қаердан ҳам билурсиз.

83:20 (У) битилган китобдирки,

83:21 Унга (Аллоҳнинг) яқин (фаришта)лари гувоҳ бўлурлар.[3]

83:22 Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар жаннат) неъматларидадирлар.

83:23 Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар).

83:24 Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрурсиз.

83:25 Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки,

83:26 У (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баслашсинлар.

83:27 У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир.

83:28 (Тасним Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир.

83:29 Дарвоқеъ, жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар.

83:30 Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишоралар қилардилар.

83:31 Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар.

83:32 Қачон (мўминларни) кўрсалар, «Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар.

83:33 Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.