Алоуддин Мансур — 585
80:1 У (Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом аъмо кишига) қош чимирди ва (ундан) юз ўгирди.
80:2 Ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун (қош чимирди ва ундан юз ўгирди).[1]
80:3 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (сиздан ўрганадиган илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар.
80:4 Ёки панд-насиҳат олар-да, сўнг бу панд-насиҳат унга фойда берар?!
80:5 Энди (ўз мол-мулки билан иймондан) истиғно қилиб турган кимсага келсак,
80:6 Бас, сиз ўшанга иқбол қилиб — юзланмоқдасиз!
80:7 Ҳолбуки, у (ўзининг куфридан) покланмаслиги сабабли сизга бирон зиён етмас!
80:8 Энди олдингизга югуриб-елиб келган зотга келсак.
80:9 (Аллоҳдан) қўрққан ҳолида (олдингизга югуриб келган зотга келсак).
80:10 Бас, сиз ундан чалғиб — юз ўгириб олмоқдасиз!
80:11 Йўқ, (сиз асло бундай қилманг)! Албатта (Қуръон оятлари) бир панд-насиҳатдир.
80:12 Бас, ким хоҳласа ундан панд-насиҳат олур.
80:13 (У оятлар Аллоҳ наздида) азизу мукаррам,
80:14 қадри баланд, покиза саҳифаларга;
80:15 Мирзолар (яъни, фаришталар) қўллари билан
80:16 Улуғ, итоатли (мирзолар қўллари билан Лавҳул-Маҳфуздан кўчириб битилгандир).
80:17 Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса!
80:18 (Аллоҳ) уни қай нарсадан яратди ўзи?!
80:19 Уни бир (ҳақир) нутфадан яратиб, сўнг уни(нг она қорнидаги ривожини ва ой-кунини) белгилаб қўйди-ку!
80:20 Сўнгра унга (она қорнидан чиқиш) йўлини осон қилди.
80:21 Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киритди (яъни, бошқа ҳайвонлар сингари унинг жасадини Ер юзида қолдириб, йиртқичларга ем қилиб қўйгани йўқ).
80:22 Сўнгра Ўзи хоҳлаган вақтида уни яна қайта тирилтирур.
80:23 Йўқ, у (кофир кимса Аллоҳ) ўзига буюрган бирон нарсани адо қилмади.
80:24 Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!
80:25 Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик.
80:26 Сўнгра Ерни (гиёҳлар билан) ёрдик.
80:27 Сўнг Биз унда дон-дунни ундириб-ўстириб қўйдик-ку!
80:28 Узум ва кўкларни,
80:29 Зайтун ва ҳурмоларни,
80:30 Қуюқ дарахтзор боғларни,
80:31 Мева-чева-ю, ўт-ўланларни
80:32 Сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин (деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!)
80:33 Бас, қачон (қулоқларни) кар қилгувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни, сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)!
80:34 У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам,
80:35 Онаси ва отасидан ҳам,
80:36 Хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур!
80:37 (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!
80:38 У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ,
80:39 Кулгувчи ва хуррам бўлур.
80:40 Ва у Кунда (кофирларнинг) юзлари устида чанг-ғубор бўлиб,