Алоуддин Мансур — 583
78:31 Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир.
78:32 Яна боғлар ва узумзорлар.
78:33 (Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар.
78:34 Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир.
78:35 Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар.
78:36 (Бу) Парвардигорингиз томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир.
78:37 Осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон Зот томонидан (берилган мукофот, етарли марҳаматдир). Улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар.
78:38 Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур.
78:39 Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутур.
78:40 (Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам(-у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур.
79:1 (Кофирларнинг жонларини баданларининг) ич-ичидан қаттиқ суғуриб оладиган (фаришта)ларга қасам,
79:2 (Мўминларнинг жонларини осонлик билан) илдам тортиб оладиган (фаришта)ларга қасам,
79:3 (Осмонлар билан Ер ўртасида) силлиқ сузадиган (фаришта)ларга қасам,
79:4 (Ўз зиммаларидаги вазифаларни адо этишда) шошиб-ўзадиган (фаришта)ларга қасам,
79:5 (Аллоҳ буюрган барча) ишнинг тадбирини тузиб турадиган (фаришта)ларга қасамки, (сизлар албатта қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)![1]
79:6 У Кунда (Сур биринчи марта чалиниши билан) титрагувчи (ер) титраб (устидаги бор жонзот ҳалок қилинади);
79:7 Унга эргашувчи эргашур (яъни, орадан қирқ сана ўтгач, Сур иккинчи марта чалиниб барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади ва Қиёмат Куни бошланади).
79:8 У Кунда (кофирларнинг) диллари қўрқувга тушгувчи,
79:9 Кўзлари эса (даҳшатдан Ерга) эгилиб қолгувчидир!
79:10 Улар (бу дунёда) дерлар: «Ҳақиқатан ҳам бизлар (ўлганимиздан кейин яна қайта тирилиб) аввалги ҳолатимизга қайтарилгувчимизми?
79:11 Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?»
79:12 Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!», дедилар.
79:13 Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни, Сурнинг иккинчи марта чалинишидир).
79:14 Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) Ер устида бўлиб қолурлар!
79:15 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга Мусонинг хабари келдими?
79:16 Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди: